Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод бўлмиш Дональд Трамп демократ рақиби Ҳиллари Клинтонни АҚШ Давлат котиби сифатида ишлаган вақтида Россиядан Москва билан муносабатларни "илиқлаштириш"ни таъминлаш учун пул олганликда айблади.

«Клинтоннинг пуллари» ҳақидаги ҳисобот у бу пулларни «ярашиш» вақтида Россиядан олган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволни ўртага ташлайди», — деб ёзган Трамп ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Government Accountability Institute ҳисоботига ишора қилган ҳолда.

Government Accountability Institute бундан олдинроқ «From Russia with Money» номли ҳисоботини эълон қилганди. Институт тадқиқотлари якунига кўра, Ҳиллари Клинтон Россиянинг «Сколково» номли инновацион маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаганди.

У шунингдек Клинтонни аввалги лавозимида Барак Обама билан биргаликда Яқин Шарқдаги вазиятни издан чиқариб, Ироқ, Ливия ва Сурияни ИШИД қўлига топширишда,  Бенгазида дипломатларнинг ўлимига йўл қўйишда айблаган.