Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мамлакатдаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин 58 611 киши ўз ишидан четлатилгани ва 3499 киши бўшатилганини маълум қилди. Йилдирим бу ҳақда CNN Turk телеканали эфирида маълум қилди.  

Аввалроқ Туркия қуролли кучлари сафидан 1,4 мингга яқин киши, ташқи ишлар вазирлигидан эса 88 киши бўшатилгани маълум қилинганди.