Ҳафта давомида соат 01:00 дан 04:00 гача POS ва Э-POS терминалларининг процессинг маркази билан алоқаси вақтинчалик узилиши мумкин. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази маълум қилди.

Вақтинчалик узилишлар профилактика ишлари олиб борилиши билан изоҳланган.

Марказ хабарида келтирилиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўралган.