Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти суди уч нафар фуқарони "Туркистон ислом ҳаракати" (ТИҲ) халқаро террорчилик ташкилотининг материалларини тарқатгани учун 5 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум қилди. Батафсил.

 

 

Uzcard ҳафта давомида терминаллар фаолиятида узилишлар бўлиши эҳтимолидан огоҳлантирди. Вақтинчалик узилишлар профилактика ишлари олиб борилиши билан изоҳланган. Батафсил.

 

 

Мисрлик Иброҳим ал-Ҳуссайний Ҳамато 10 ёшида поездда рўй берган ҳалокат туфайли икки қўлидан ажралган. Бироқ у “Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ” шиори ёрдамида нафақат мустақил ҳаёт кечира олди, балки халқаро спорт юлдузига ҳам айланди. Батафсил.

 


Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Италиянинг RAI телерадиокомпаниясига "пул ювиш"да айбланаётган ўғлининг фаолияти тергови Туркия ва Италия ўртасидаги ҳамкорликка таъсир қилиши мумкинлигини айтди.  
"Агар менинг ўғлим бу вақтда Италияга қайтса ва ҳибсга олинса, бу Италия билан муносабатларимизда муаммолар келтириб чиқаради", деб айтди Эрдўған. Батафсил.


Рига шаҳри мэри Нил Ушаков, ЕИнинг Россияга нисбатан санкцияларини қисман бекор қилиши учун ҳозирлик кўришга чақирди.
«Ҳозирги кунда, унча катта бўлмаса-да, аммо ЕИ шу йил Россияга нисбатан санкцияларини қисман бекор қилиши борасида умид пайдо бўлди. Ўшанда, Россия ҳам айтайлик, сут маҳсулотларига қўйилган эмбаргосини бекор қилиши мумкин”, - деди Рига шаҳри мэри Нил Ушаков. Батафсил.

 

Тожикистоннинг Хатлон вилояти, Қўрғонтепа шаҳри ҳудудидаги Россия 201-ҳарбий базаси полки катта сержанти ўлдирилди.
Ҳодиса 31 июль куни оқшомида рўй берган. Батафсил.

 

Россия Мудофаа вазирлигининг Подольскдаги архивида рейхсфюрер Генрих Гиммлер кундаликларининг янги бўлаклари топилди. Унда юксак лавозимли нацистнинг кундалик ҳаётида содир бўлган ҳайратланарли воқеалар акс эттирилган. Батафсил.

 

Ҳақиқий байрамона руҳда ташкил этилган маросимда Олимпия шаҳарчаси мери, баскетбол бўйича Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган Жанет дус Сантуш Аркаин сўзга чиқиб, Ўзбекистон делегациясини XXXI ёзги Олимпия ўйинларига ташрифи билан муборакбод этган ва барча ўзбекистонлик спортчиларга бўлажак мусобақаларда омад ва зафарлар тилаган. Батафсил.

 


Жаҳон чемпионати саралашининг биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйинга ҳакамлар тайинланди. Батафсил.

 

Хитойда портал ёки ер усти автобуси деб номланувчи TEB-1 автобусининг синови ўтказилди. Автобус шундай лойиҳаланганки, у икки четидаги устунларда йўл четига ўрнатилган махсус рельсларда ҳаракатланади. Батафсил.