Британиянинг ҳайвонларни қутқариш хизмати Wildlife Aid Foundation’нинг расмий каналида турар жой биносига кириб қолган тулкининг ушланиши видеоси чоп этилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. 

Тулкилар жуда ҳуркак жонзотлардир, шунинг учун уларни ушлаш осон иш эмас. Диван остига беркиниб олган тулки анча вақт хонани тарк этишни истамади.

Тулки охир-оқибат қафасга тутилгач, боғда озодликка қўйиб юборилди.