Санкт-Петербургда «Зенит» жамоаси учун қурилаётган «Крестовский» стадионини сув босди.

Нашр маълумотига кўра, стадион ҳудудида ҳозирда фақат баланд қўнжли резина этикларда ҳаракатланиш мумкин, стадион сув остида қолишда давом этмоқда. Шунингдек, трибуналарнинг баъзи қисмлари намланиб ва моғорлаб қолгани қайд этилган. 8 йил олдин сотиб олиб келтирилган ўриндиқларни ўрнатиш жараёни ҳалигача тугалланмаган. Узоқ вақт давомида очиқ осмон остида қолган бу ўриндиқлар эскириб кетган.

1 август куни қаттиқ шамол туфайли стадион томи учиб тушганди. Санкт-Петербург вице-губернатори Игорь Албин бу ҳолат тез орада бартараф этилишини ваъда қилганди.

Манба: Tribuna.uz