Америкаликлар мўжизавий ручка ихтиро қилишди, унинг ажабланарли томони шундаки, у ҳар қандай рангни таниб, 16 миллиондан ортиқ рангда ёза олади. Бу ҳақида TJ хабар қилди.

Рангларни сканерлаш ёки мобил илова ёрдамида танлаш мумкин. Ҳозирда ручка яратувчилари гаджетни ишлаб чиқариш учун пул тўплаш кампаниясини йўлга қўйишди.

Ручкага доир тафсилотлар видеотасмада намойиш қилинган.