Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги ёзги Олимпиада дастурига расман бир нечта спорт тури киритилди. 3 августда Ўйинлар дастурига каратэ, серфинг, бейсбол/софтбол, қояга кўтарилиш ва скейтбордингни киритиш қарори қабул қилинди. Қарор Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг 129-сессияси давомида қабул қилинди.

Ушбу спорт турларининг Олимпиада дастурига киритилиши медаллар тўпламини яна 18 тага кўпайтиришга имкон беради. Улар учун 474 нафар спортчи кураш олиб бориши мумкин бўлади.