АҚШ Марказий Осиёда иқлим ўзгаришларига қарши кураш дастурига 15 млн доллар маблағ ажратади, деб баёнот берган Давлат департаменти раҳбари Жон Керри, Марказий Осиёнинг беш республикаси ташқи ишлар вазирлари билан Вашингтонда ўтказган учрашувида. 

АҚШ, шунингдек, Марказий Осиё республикаларига радикаллашув ва хорижий терроризмга қарши курашда ҳам кўмак бериш ниятида. 

Керри томонидан эълон қилинган иккита лойиҳа эса, минтақа мамлакатларида савдо ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ. 

Керри билан учрашувда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон республикалари ташқи ишлар вазирлари қатнашган.