АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида покемонлар ўйинидаги коинот махлуқи Пикачу ҳайкали пайдо бўлди. Сариқ сичқончанинг ҳайкали шаҳарнинг одамлар истиқомат қиладиган туманида, ишламайдиган фаввора ўрнида қадр ростлади.

Ҳайкал тош ва шиша-пластикдан ясалган. 

Пикачу ҳайкали маҳаллий аҳоли орасида тезда машҳур бўлиб кетди, ижтимоий тармоқларда ҳайкалнинг кўплаб суратлари пайдо бўлди. Шаҳар раҳбарияти Пикачуни шу жойда абадий қолдирмоқчи.