Япония императори Акихито 8-август куни халқига телемурожаат қилади. У, тахтни ворисига топшириш ҳақида сўз юритиши мумкин, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги.

Июль ойида NHK телеканали хабар қилганидек, амалдаги монарх тахтни ворис шаҳзодага ҳаётлик чоғида топширишни хоҳламоқда. Бу хабар япон жамоатчилигида портлаган бомбадек, шов-шувга айланди. Шу пайтга қадар, мамлакат тарихидаги императорларнинг ҳеч бири тириклик чоғида бундай ишга қўл урмаган эди. Шу билан бирга, мамлакат замонавий қонунчилигида ҳам бу ҳақда сўз юритилмаган. Айни вақтда, Япония фуқаролари 82 ёшли монархнинг хоҳиш-истагини ҳам тўғри қабул қилишмоқда. 

Ҳозирда, тахт ворислиги навбатида императорнинг катта ўғли шаҳзода Нарухито биринчи ҳисобланади. Акихитонинг ягона қизи малика Аико аёллиги боис, даъвогарлик қила олмайди. Шу боис, Нарухитонинг укаси шаҳзода Акисино Фумито иккинчи ворисдир. Фумито шунингдек, императорлик оиласининг учинчи ягона вориси 10 ёшли Хисахитонинг отаси ҳамдир. 

Ҳозирча, етакчи япон сиёсатчилари монархнинг ўзидан эшитмагунча, бу хабарга изоҳ беришни маъқул кўришмаяпти.