БМТ йилнинг 7 ойи давомида Суриянинг қамалда қолган ҳудудларидаги 1,2 миллион киши учун инсонпарварлик юклари жўнатиб келмоқда. Бу ҳақда БМТнинг инсонпарварлик масалаларини мувофиқлаштириш бўлими ҳисоботида айтилган.

Маълум қилинишича, 1 261 250 киши учун ёрдам юклари етказилган, уларнинг 800 мингга яқини бориш қийин бўлган ҳудудларда, 400 минг нафари эса — ИШИД қамалида қолган ҳудудларда яшайди.

Жами бўлиб БМТ ва ҳамкор ташкилотлар 2016 йил бошидан буён Сурияга инсонпарварлик юклари ортилган 107та карвон жўнатган, шунингдек, 87 марта ҳаводан юклар ташланган.