Француз полициясининг махсус топшириқли бўлинмаси Ле-Ман шаҳридаги қамоқхонада гаровга олинган 2 кишини озод қилди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга асосланган ҳолда РИА Новости хабар тарқатган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Франциядаги маҳбуслардан бири бошқа бир маҳбусни ва назоратчилардан бирини гаровга олганди. У ўзини бошқа қамоқхонага ўтказишларини талаб қилган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмади.