Непалга маочилар етакчиси Пушпа Камала Дахал бош вазир бўлгани Хитой билан муносабатларни қалинлаштириши мумкин. Хитой ТИВ Дахалани янги лавозими билан қизғин табриклаган.

"Биз коммунистик партия етакчиси Пушпа Камал Дахал мамлакат бош вазири бўлгани ҳақида хабардормиз. Биз шу муносабат билан Непал халқини муборакбод этамиз. Хитой Непал билан турли соҳаларда янги лойиҳалар бўйича келишувга эришиш ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишидан манфаатдор", — дейилган ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньиннинг баёнотида.

3 август куни "Непал коммунистик партияси" (маочилар маркази) раҳбари Дахал парламентдаги овоз беришлар якунига кўра ғолиб бўлди. Уни 573 депутатдан 363 нафари қўллаб-қувватлаган. Бугун у қасамёд қабул қилиб, ўз партияси вакилларидан янги ҳукумат шакллантириши кутилмоқда.

Дахалнинг яна бир номи Прачанда бўлиб, у мамлакат ҳукумати тепасига иккинчи марта келмоқда. 2008 йилда у мамлакатдаги фуқаролар урушидан кейин бош вазирга айланган ва 1 йил муддатга шу лавозимда қолганди.