Испаниядаги футбол клублари ўз уй учрашувларида трибуналарга сезиларли даражада кам мухлис ташриф буюргани учун жаримага тортилади.

Marca хабарига кўра, агар стадион 75 фоиздан камроққа тўлса, жамоага жарима қўлланади.

Агар стадион сиғими ярмига ҳам тўлмаса, жарим миқдори 2 баравар оширилади.

Шу билан бирга ноқулай об-ҳаво шароитлари стадионга мухлислар ташрифини камайтирган ҳолатлар истисно этилади.

Ла Лиганинг бундай қарорга келиши телетрансляциялар ҳуқуқи бўйича янги шартномалар имзолангани билан боғлиқ экани айтилган.