Истанбул суди АҚШда истиқомат қилувчи мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленни сиртдан ҳибс қилган. Бу ҳақда Haberturk хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, бунга унинг Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчиси деб топилгани сабабдир.

Туркия расмийлари Гуленни тўнтаришнинг асосий ташкилотчиси сифатида кўрсатиб, АҚШдан 2 марта уни топширишни сўраган эди. Бунга жавобан АҚШ давлат котиби Жон Керри Гуленнинг бу ишларга алоқадорлигини исботлайдиган далилларни тақдим этишни талаб этди. 

Гуленнинг ўзи айбловларни инкор қилмоқда.

16 июлга ўтар кечаси юз берган исёндан кейин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Гулен билан алоқадорлиги тахмин қилинган мактабларнинг барчасини ёпишга буюрди.