Италия ҳукумати АҚШнинг мамлакат ҳудудида махсус база учун жой ажратиши борасидаги сўровига ижобий жавоб қайтарди. АҚШ ушбу базадан Ливияда жойлашган ИШИД жангариларига авиазарба бериш учун фойдаланади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Ҳукумат итальян базаси ва ҳаво кенгликларидан фойдаланиш борасидаги сўровга ижобий жавоб беришга тайёр. Шунингдек, ҳозирги ҳаракатлар самарали натижа берса, операцияларга қўшилишга ҳам тайёр», — деди мамлакат мудофаа вазири Роберта Пинотти.

У, шунингдек, Италия ҳукумати икки томонлама музокараларга тайёр эканлигини билдириб ўтган.