АҚШ давлат котиби Жон Керри август ойининг охирида Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақида CNN Turk нашри маълум қилди. 

“АҚШ давлат котиби Жон Керри август ойи охирида Туркияга ташриф буюради”, - дейилади хабарда. 

Турикяда 16 июлга ўтар кечаси ҳарбий тўнтарув ҳаракати рўй берди. Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳарбий тўнтарув ҳаракатида айбланаётган ислом воизи Фатҳулла Гулен билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган мингдан ортиқ хусусий мактабларни ёпишни буюрди. 

Туркия ҳукумати Гуленни топширишни сўраб, АҚШ ҳукуматига мурожаат қилди.