КХДР футбол ассоциацияси 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган олимпиадага энг юқори ўринлар учун кураша оладиган энг зўр профессионал футболчилардан ташкил топган жамоани тайёрламоқчи. Бу ҳақда KCNA хабар тарқатган.

КХДР футбол ассоциацияси бош котиби Ким Чжон Маннинг айтишича, "мамлакатда афсонавий футболчилар" бўлиши ва улар "миллат афсонаси"га айланишлари керак.

Аввалига ўта қобилиятли спортчилар танлаб олиниб, уларнинг ўйин техникаси, жисмоний тайёргарлиги, малакаси ва маҳорати ошириб борилиши режалаштирилган.

Олимпия терма жамоаси Токио-2020 ғолиби бўлиши учун барча зарур ишлар амалга оширилади. Жумладан, хорижлик мутахассислар таклиф этилади.

Терма жамоани 2020 йилги олимпиадага норвегиялик Йорн Андерсен бош мураббий сифатида тайёрлайди.

Қайд этилилишича, КХДР раҳбари Ким Чен Ин мамлакатни "дунёдаги етакчи футбол давлати"га айлантиришни буюрган.

Манба: Tribuna.uz