Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев халқаро терроризм ва экстремизм жиноятларини содир этганлик учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати. 

Атамбаев 2015-йил декабрида "Суриядаги террорчилар томонида туриб жанг қилган қирғизистонликларни мамлакат фуқаролигидан мҳрум этиш керак", -дея баёнот берган эди.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Сурия, Афғонистон ва Ироқдаги жанговар ҳаракатлар ҳудудида республиканинг 600дан ортиқ фуқароси бўлиб, улар халқаро террорчи гуруҳлар сафига қўшилган. Уларнинг 70дан ортиғи ўша ёқларда ўлиб кетган. 

Шу билан бирга, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбанинг сўзларига кўра, террорчи гуруҳлар таркибидаги республика фуқаролари сони, сохта қирғиз паспорти эгалари ҳисобига кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.