Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев жума куни Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақда Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг матбуот хизмати хабар берди.

"Президент Эрдўғаннинг таклифига биноан 5 август куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Туркияга келади. Ташриф чоғида икки президент ўртасида юзма-юз учрашув ўтказилади, шунингдек икки мамлакат делегациялари музокара қилишади. Бизнинг стратегик ҳамкоримиз бўлмиш Қозоғистон билан барча соҳаларда, жумладан Туркий тилларда сўзлашувчи мамлакатлар ҳамкорлиги кенгаши фаолиятини кенгайтириш масаласида муҳокамалар ўтказилади", — дейилган Туркия етакчиси маъмурияти хабарида.