Лондонда ҳужум уюштирган жиноятчига шифохонадан рухсат тегди, ҳозирда у полиция назорати остида. Бу ҳақида Британия пойтахт полициясининг хабарида маълум қилинган

Маҳаллий вақт билан соат 22:30да Рассел-скверда амалга оширилган ҳужум натижасида пичоқ билан етказилган жароҳатдан бир аёл ҳалок бўлди, беш киши жароҳат олди. Полиция биринчи навбатда терроризм версиясини кўриб чиқмоқда. Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, 19 ёшли жиноятчи руҳан соғлом эмас. Ҳужумдан кейин қўлга олинган жиноятчи шифохонага етказилди. 

“Қуролланган офицерлар қўнғироқ қабул қилингандан тахминан 5 дақиқа ўтиб, воқеа содир бўлган жойга етиб келган. Жиноятчини қўлга олишда электрошокер қўлланган. Шифохонада керакли ёрдам кўрсатилган жиноятчи ҳозирда Лондоннинг жанубидаги полиция маҳкамаси назорати остида”, - дейилган полиция хабарида.