3 август куни кечқурун Лондонда 19 ёшли йигит атрофдагиларга пичоқ билан ташланиши оқибатида ҳалок бўлган аёл АҚШ фуқароси эди. Бу ҳақда Лондон полицияси маълум қилди.

Ҳужум оқибатида жароҳатланган 5 киши орасида Исроил ва Австралия фуқаролари бор.

Ҳужумни уюштирганликда гумонланиб қўлга олинган 19 ёшли шахс эса келиб чиқишига кўра сомалилик бўлган Норвегия фуқаросидир.

Полиция вакилининг айтишича, у "руҳий экстаз" ҳолатида бу жиноятга қўл урган.

Маҳаллий вақт билан соат 22:30да Рассел-скверда амалга оширилган ҳужум натижасида пичоқ билан етказилган жароҳатдан бир аёл ҳалок бўлди, беш киши жароҳат олди. 

Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, 19 ёшли жиноятчи руҳан соғлом эмас. У қўлга олингач аввалига шифохонага олиб борилганди. Кейин полиция маҳкамасига келтирилди.