Бугун, 4 август соат 16:00 дан бошлаб, Ўзбекистонда янги - «Milliy» (MTV) телеканали ишга тушди.

Канал суткасига 17 соат - тонгги 7 дан кечки 23.00 га қадар иш юритади.

Аввал маълум қилинганидек, MTV’да ўзбек ва хориж эстрада юлдузларининг оммабоп клиплари, эксклюзив кўнгилочар дастурлар ва ток-шоу, хит-парадлар, концертлар, юқори сифатли бадиий фильмлар ҳамда хориж ва миллий сериаллар бериб борилади.