Нигерия U-17 терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхатига киритилган 60 футболчидан 26 нафари ёшни тасдиқловчи тестдан ўта олмади. Бу ҳақда African Football хабар тарқатган.

Юқори лавозимли манбанинг сўзларига кўра, асосий таркибдаги 2 футболчининггина ёши ҳужжатда кўрсатилган рақамларга мос келган, холос.

"Бу шунчаки фалокат. Бундай хатога йўл қўйган мураббийлар дисквалификация этилиши бўйича қарор қабул қилинди. Бу жиддий муаммо", деган мансабдор.

Тестдан ўта олмаганини билган футболчилар довдираб қолишган, уларнинг баъзилари йиғлаган. Улар орасида ўз ёш тоифасида юлдуз бўлган ва келажаги ёрқин бўлиши кутилаётган ҳужумчи борлиги айтилган.

Маълумот учун, Нигерия 2015 йилда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпион бўлган эди. Бу "яшил бургутлар"нинг бу ёш тоифасида рекорд даражада бешинчи марта чемпион бўлиши эди.

Манба: Tribuna.uz