ИШИД Нигериядаги бўлими ҳисобланувчи "Боко Ҳарам" гуруҳига янги раҳбар тайинлади.

Нигериялик жангариларга эндиликда Абу Мусаб ал-Барнавий раҳбарлик қилади.

Рейтер агентлиги маълумотига кўра, у "Ғарбий Африка губернатори" мақомини олган.

"Боко Ҳарам" - Нигерия ва қўшни мамлакатларда (Нигер, Камерун ва Чад) терактлар уюштириш, одам ўғирлаш ва бошқа жиноятлар содир этиш билан шуғулланувчи радикал ташкилот бўлиб, ўтган йилнинг ёзида ИШИДга садоқат изҳор қилганди. Унинг аъзолари Ғарбий Африка мамлакатларида шариат тартибларини ўрнатишни мақсад қилган гуруҳ ниқоби остида ҳаракат қилади.

Ташкилотнинг бундан олдинги раҳбари Абубакар Шекау ҳисобланар эди.