«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньони Special One деб аташади. Нима учун экани эса кўпчиликка маълум эмас.

Жозе 2004 йилда «Порту»дан «Челси»га ўтган эди. Моуриньони инглизлар назарига илмай кутиб олишганди ва бу мураббийга ёқмагани унинг биринчи сўзларидан билинган.

«Менга бўлган муносабатдан ҳайрон қолдим. Тушунаман, улар футболни яхши кўришади, лекин мен ҳам. Мен Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонганман. Оддий мураббий эмасман, мен бошқчаман (I am a special one)»,- деганди Моуриньо.