Москва яқинида ўзига хос ҳодиса юз берди. Алиса Кошелева ўзини ёмон ҳис қилди ва пулли ҳожатхоналардан бирига кирди. У ярим соатга яқин ҳожатхонада қолиб кетгандан кейин назоратчи эшикни тақиллатиб, Алисадан тезроқ чиқишини талаб қилган.

Қиз ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтса ҳам, таҳдид давом этган ва назоратчи полиция чақирган. Бу ҳақда LiFE хабар бермоқда.

«Менда спазма билан боғлиқ сурункали касаллик хуруж қилди, шу сабаб ҳожатхонада 20 дақиқача қолиб кетдим. Ҳожатхона ходими полиция чақирди»,- дейди Алиса.

Полиция қиздан нима сабабдан бунчалик узоқ қолиб кетганини сўраган ва ундан шубҳалана бошлаган. Маълум бўлишича, ундан наркокурьерликда шубҳаланишган.

Алисани полиция участкасига олиб боришгандан кейин уни шифокорлар текширган ва ростдан ҳам бетоб экани аниқланган. Уч соат маҳкамада қолиб кетган Алисага икки марта тез ёрдам тиббий кўмак кўрсатган. Кейин қизни уйига қўйиб юборишган.