Россиянинг Приморья ўлкасида яшовчи аёл деярли 900 нафар хорижликни ўз хонадонида рўйхатдан ўтказгани учун суд қилинади. Бу ҳақда Приморья прокурори ёрдамчиси Елена Телегина маълум қилган.

"Аёлга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 322.3 моддаси (чет эл фуқароларини сохта рўйхатга олиш) бўйича айблов қўйилган. Иш бўйича материаллар судга топширилган", - деди прокуратура вакили.

Унинг сўзларига кўра, 2016 йилнинг март ойидан май ойига қадар бўлган даврда маълум миқдорда пул эвазига аёл ўз хонадонига 893 кишини сохта рўйхатга қўйган. Улар ичида Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон фуқаролари бор.