Камида 20 киши Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ИШИДга алоқадорлиги гумон қилиниб қўлга олинган. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.

Мамлакат жанубидаги Адана шаҳрининг 22 манзили бўйлаб ИШИД фаолиятига алоқадорлиги гумон қилинган шубҳали шахсларни қўлга олиш амалиёти ўтказилган. Амалиётда вертолёт иштирок этган. Қўлга олинганларнинг компьютерлари мусодара қилинган.

Тиббий текширувдан ўтказилгач, бу шахслар тергов учун олиб кетилган.