АҚШлик актёр Уилл Смит АҚШ президенти Барак Обама билан кинода унинг қиёфасини гавдалантириш ҳақида 2-3 марта гаплашганини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда. 

Смит "Стивен Кольбер билан кечки шоу" кўрсатувида ўзининг янги "Худкушлар отряди" фильмини илгари суриш кампанияси доирасида иштирок этди.

Актёрнинг айтишича, Обама унга бир нарса аниқлигини айтган. "Уни ўйнашим учун уники каби қулоқларим бор экан", деб ҳазиллашди Смит.

Смит ҳақиқий ҳаётда сиёсий саҳнага чиқиш борасида ўйлаб кўрганини, бироқ натижада унинг "буюк қобилиятлари" сиёсатдан ташқарида деган фикрга келгани айтди.

Аввалроқ Мишель ва Барак Обаманинг муҳаббати тарихи ҳақидаги "Саутсайд сен билан" деб номланган фильм трейлери чиққани маълум қилинганди. 

Шунингдек, "Барри" фильми учун Барак Обаманинг ёшлигини ижро этиш учун актёр топилгани маълум қилинганди.