Қирғизистоннинг Ўш вилоятида яшовчи Темирлан исмли йигит никоҳ тўйида ортиқча дабдабанинг ўрнига савобли ишга қўл урди.

30 июль куни бўлиб ўтган тўйда йигит Ўшдаги қишлоқлардан биридаги 60 нафар муҳтож оиланинг фарзандига мактаб учун керакли ўқув қуроллари ва папкалар совға қилди. Чингиз Айтматовнинг таъбири билан айтганда, энг оддий, лекин дунёдаги энг ажойиб папка ("Оқ кема"дан).

Yntymak.kg сайти бу хабарни берар экан, яқинда Туркияда бўлиб ўтган тўйда келин-куёв тўрт мингта қочоқнинг қорнини тўйғазганини ҳам таъкидлаган.