АҚШ мудофаа вазирлиги Покистон ҳарбийларига 300 млн доллар миқдорида ёрдам беришни рад этди. Пентагон ўз қарорини, Исломободнинг "Ҳаққоний тармоғи" террористик гуруҳига қарши етарлича амалиётлар ўтказмаётгани билан изоҳламоқда, деб ёзган Washington Post.

Пентагон вакили Адам Стампнинг баёнот беришича, АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер, Покистон ўз ҳудудида "Ҳаққоний тармоғи"га қарши фаол ҳаракатлар олиб бораётганини уқдириб, Конгрессда маъруза қилмасликка қарор қилган.  Стампнинг сўзларига кўра, бу расмий Исломобод 300 млн доллар ҳарбий ёрдам олмаслигини англатади.

Пентагон вакилининг қайд этишича, Картернинг қарори "Ҳаққоний тармоғи" террорчи гуруҳи ва "Толибон" афғон радикал ҳаракати жангарилари Покистон ҳудудида фаолиятини давом эттираётганига асосланган.