Американинг Жоржия штатида 14-ойлик эгизак қизалоқлар дим машинада қолиб кетгани туфайли ҳаётдан кўз юмди, деб маълум қилган Карролтон полицияси капитани Крис Доббс.

ABC News телеканалининг хабар қилишича, штат полицияси Карролтон шаҳридаги уйлардан бирида икки гўдак ҳушсиз ётгани тўғрисида хабар олган. Ҳуқуқ посбонлари етиб келишганда, эгизакларнинг отаси Аса Норт гўдакларни ҳушига келтириш учун сув ҳавзасига тушираётган бўлган. 

Эгизак қизчалар зудлик билан шифохонага олиб борилган, бу ерда шифокорлар уларнинг ўлимини қайд этган. 

Полиция вакиллари гўдакларнинг отасини сўроқ қилиб, уни эҳтиётсизлик билан қотиллик содир этишда айблашган. Маълум бўлишича, қизчаларнинг онаси фожиа вақтида Атлантада бўлган.