«Спартак» жамоа бош мураббийи Дмитрий Аленичевнинг истеъфога чиқарилгани ҳақида эълон қилди.

«5 август куни «Спартак» бош мураббийи Дмитрий Аленичев  «Спартак»даги фаолиятини якунлашга қарор қилди. «Спартак-Москва» футбол клуби директорлар кенгаши Дмитрий Анатольевичнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасини қабул қилди.

Янги мураббий тайинлангунича унинг вазифасини Массимо Каррера бажаради.

«Спартак-Москва» футбол клуби Дмитрий Аленичевга ўтган вақтдаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради ва унга келгусида муваффақиятлар тилайди», – дейилган қизил-оқлар жамоаси сайти хабарида.