4 август куни Англиянинг курорт шаҳри Брайтонда кузатиш майдончасига эга дунёдаги энг баланд минора бўлмиш British Airways i360 очилди. Биринчи сайёҳлар кўриниши учар ликопчани эслатувчи, шишадан ишланган ва қулай, баланд устунга лифт сингари кўтарилиб тушадиган майдончага қадам ранжида қилишди.

Устуннинг баландлиги - 161 метр, эни эса - 4 метр. Минора шу маънода узунлиги ва эни бўйича жаҳон рекордини ўрнатган.

Энг юқори чўққига кўтарилганда Ла-Манш бўғози ҳамда Шарқий ва Ғарбий Сассекс графлигининг 42 километрли майдони манзарасини кузатиш мумкин. Юқорида, шунингдек, Уайт оролининг олис нуқталари ҳам кўзга ташланади.

Аттракцион лойиҳачилари Marks Barfield Architects компанияси ҳисобланади. Унга эр-хотин Дэвид Маркс ва Жулией Барфилд раҳбарлик қилади.

British Airways i360 чиптасининг нархи катталар учун 15 фунт стерлинг (деярли 20 доллар), кексалар ва талабалар учун 12,5 фунт (16 доллардан ошиқ) ва 4 ёшдан юқори болалар учун 7,5 фунт (10 доллар атрофида). Ундан кичик ёшдагиларга эса бепул.