Англия чемпионати бошланишига оз қолди. 14 августдан миллионлаб мухлислар интизор бўлиб кутаётган ўйинлар бошланади. Янги мавсум бошланиши олдидан ҳар хил статистик маълумотлар бериб борилади. Сабр тугаб боряпти, ахир. Шу учун ҳеч бўлмаса хотиралар билан чалғиб туриш керак.

Британияниг Talk Sport нашри 2006/2007 йилдан то ўтган мавсумгача қайси футболчининг дарвоза тўсини ва устунларини энг кўп нишонга олганини ҳисоблаб чиқди.


10. Серхио Агуэро премьер лигадаги олти мавсумда 16 марта дарвоза тўсини ва устунини нишонга олган.

10. Гарет Бэйл Агуэродан камроқ АПЛда ҳаракат қилган бўлса ҳам, дарвоза темирларини 16 марта чўтлаб улгурган.

9. Анелька. «Челси»да АПЛ тўпурари бўлган Николья Анелька 17 марта «каркас»ни нишонга олган.
 

8. Жермейн Дефо. «Тоттенҳэм»да узоқ вақт ўйнаган Дефо МLSга саёҳат қилиб, яна Англияга қайтди. «Сандерленд»нинг АПЛда жон сақлашига катта ҳисса қўшган ҳужумчи 2006 йилдан буён 18 марта тўсин ва устунларга тўп теккизган.

6. Питер Крауч. Охирги мавсумни «Сток»да ўтказган Краучнинг 2006 йилдан буён 20 та зарбаси гол бўлишига дарвоза чегаралари қаршилик қилган.
 

6. Стьюарт Даунингда ҳам шундай кўрсаткич. Таъкидлаш жоиз, Даунинг «Мидлсбро»нинг АПЛга чиқиши учун катта хизмат қилди.
 

5. Фернандо Торрес. Торрес «Ливерпуль» ва «Челси» сафида 21 марта дарвозани титратган.
 

3. Стивен Жеррард 2006 йилдан кейинги мавсумларда 26 марта тўпни штангага тепган.
 

3. Луис Суарес бу борада «Ливерпуль» афсонаси билан бир хил кўрсаткич кўрсатган. Унинг АПЛда бошқалардан камроқ ўйнаганини ҳам инобатга олиш керак.
 

2. Рўйхатнинг иккинчи поғонасида Уэйн Руни турибди. У 27 марта тўсин ва устунларни нишонга олган.
 

1. Робин ван Перси шунчалик кўп марта голга яқин келганки... 2006 йилдан кейинги мавсумда Робин 44 маарта тўсинларни хафа қилган.