Дания Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Сурияда ИШИД позицияларига зарба берди. Бу ҳақда даниялик ҳарбийларга асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар берди.

Хабар қилинишича, Дания томони ИШИДга қарши курашни кенгайтириш доирасида амалга оширилган.

Маълум қилинишича, F-16 русумидаги 4та қирувчи самолёт Раққа шаҳрида ҳарбий ҳаракатлар амалга оширган.

Қайд этилишича, ҳужумдан мақсад бошқарув ва қўмондонлик объектлари ҳамда жангариларнинг қурол сақланувчи омборхоналарини йўқ қилиш бўлган.

Дания 2014 йилдан буён АҚШ бошчилигидаги коалиция аъзоси ҳисобланади. Бугунги ҳужум данияликларнинг Сурия ҳудудида илк марта ҳарбий ҳаракатлар амалга ошириши бўлди.