Австралиялик олимлар ва санъатшунослар француз рассоми Эдгар Деганинг “Аёл портрети” картинаси бўёқлари остида яширин тасвирни топишди. Тадқиқот ҳақида Scientific Reports журналида маълумот берилган

Тахмин қилинишича, бу тарҳ – мусаввирнинг Эмма Добиньи портретини яратишга уринганлигидан далолат. Олимларнинг фикрича, Дега уни модель қулоқларининг нопропорционал тасвирланганлиги туфайли яширишга қарор қилган. 

Яширин тасвир рентгенофлуоресцент таҳлил орқали аниқланган. Моделнинг аниқ контурларини кўришга муваффақ бўлинди, бироқ қўлланган усул яширин тасвирнинг рангини аниқлашга имкон бермади. 

Санъатшунослар “Аёл портрети” остида яширин тарҳнинг мавжудлигини 1922 йилдан бери тахмин қилишарди. Ўшанда биринчи марта полотнода унинг хира контурлари пайдо бўла бошлаганди. 

Дега импрессионизм классикларидан бири ҳисобланади. Рассомга итальян классикларнинг ишлари катта таъсир кўрсатган. Дега картиналарининг севимли мотивларидан бири кутилмаган вазиятларда акс эттирилган аёллар бўлган.