Киевнинг «Динамо» клуби янги мавсум учун формаларини намойиш қилди.

Киевликлар ноодатий дизайндан фойдаланишга қарор қилишди.

«Динамо» мухлисларининг талабларига биноан, Adidas тайёрлаган формада анъанавий украин каштачилиги элементи ҳам бўлади.

«Янги экипировка ишлаб чиқишда дизайнерлар кўп сонли мухлисларнинг украин миллий элементи ва маданий тимсоллар бўлиши ҳақидаги истакларини инобатга олишди», - дейилади клуб расмий сайти матбуот-релизида.

Киевликларнинг сафар учрашувлари учун либоси ўзгармаган.

Манба: Tribuna.uz