Фатҳуллоҳ Гулен Туркияда уни ҳибсга олиш учун ордер берилганини қаттиқ қоралади.

У буни Эрдўғаннинг авторитаризмига яна бир далил сифатида баҳолаган.

«Мавжуд ҳужжатлар Туркиядаги суд тизими мустақил эмаслигини, мамлакатда демократия эмас, Эрдўғаннинг автократияси ҳукм сура бошлаганини англатади», — деган Гулен.

4 август куни Истанбул АҚШда истиқомат қилиб келаётган мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленни ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарди.

Фатҳуллоҳ Гулен бундан олдинроқ ҳам Эрдўғанни авторитаризмда айблаганди.