Туркия ҳукумати томонидан мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришни уюштирганликда айбланаётган Фатҳуллоҳ Гуленнинг адвокатлари мижозларининг ҳаётидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Вашингтондаги матбуот анжуманида таъкидланган.

Анжуманда Гуленнинг адвокатлари унга ҳужум уюштирилишидан чўчишаётганини айтган. Адвокатларнинг маълум қилишича, Гулен ҳозирча Пенсильваниядаги қароргоҳида қолади.

Аввалроқ Туркия яна бир бор АҚШ ҳукуматига Гуленни қайтариш бўйича ордер юборган, лекин рад жавобини олган эди.