Аввалроқ Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги кўприк сув оқимлари билан қисман вайрон қилингани маълум қилинганди. Кўприк вайрон бўлиши оқибатида 42 киши бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда IANS агентлиги.

Аввалроқ 22 киши йўқолгани маълум қилинганди.

Кучли ёмғирлар оқибатида Савитри дарёсидаги сув сатҳи Ҳиндистонда Британия ҳукмронлиги замонларида қурилган кўприкни барбод қила оладиган даражагача кўтарилган. Охирги маълумотларга кўра, кўприк сув оқими билан қисман ювилиб кетган вақтда унинг устида иккита автобус ва 4-5 та автомобиль бўлган. Транспорт воситаларидаги одамлар улар билан бирга кўприкдан дарёга тушиб кетган.