Италиянинг Бергамо шаҳрида DHL авиакомпаниясининг Boeing 737-300 самолёти аэропортнинг учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб автомобил йўлига ўтиб қолган.

Бу ҳолат тасвирлари ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий нашрларда тарқатилган.

Воқеа маҳаллий вақт билан эрталабки соат 4да рўй берган.

Учувчилар самолётни қўндиришда муаммога дуч келишган. Натижада самолёт шаҳардаги аэропортга ёндаш жойлашган йўлга чиқиб кетган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқлиги айтилган. Ушбу ҳодиса туфайли аэропорт фаолиятида 3 соатлик узилиш рўй берган ва камида 15та рейс бекор қилинган.