Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Суриядаги ИШИД қўлидан озод этилган шаҳарлар аҳолисига ёрдам қилишни ваъда берди. У яқин вақтлар чиқида қочоқлар учун тиббий марказ очишни режалаштирган. Бу марказ 38 кишига хизмат қилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, у ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ёзишича, Сурияда жангарилар босиб олган шаҳарларни тарк этишга мажбур бўлган талабаларга Россия қаҳрамони Аҳмад хожи Қодиров номидаги фонд томонидан ёрдам кўрсатилади.

Қодиров шунингдек Ҳалаб шаҳри жангарилар вайрон қилишидан олдин маданият ўчоқларидан бири бўлганини эслаб ўтган.

"Энди шаҳар харобага айланди, шаҳар аҳолисида эса егулик йўқ. Ҳалок бўлганларнинг ҳисоби йўқ", дейди Қодиров.