Америкалик режиссёр Кристофер Ноланнинг «Дюнкерк» фильми илк тизери интернетда намойиш этилди. Бу ҳақда 4 август куни Variety портали маълум қилган.

Бир дақиқадан ошувчи ролик Warner Bros. Picture компаниясининг YouTube тармоғидаги каналида жойлаштирилган. Айнан мана шу компания фильмни суратга олган.

Фильмда 1940 йилда Дюнкерк операциясида омон қолган британ, француз ва бельгиялик аскарлар ҳақида ҳикоя қилинади. Улар Франциянинг Дюнкерк шаҳри яқинидаги қирғоқларда немислар тузоғига тушиб қолади.

Картинада Том Харди, Киллиан Мерфи, Кеннет Брана ва бошқалар суратга тушган. Унинг премьераси 2017 йилнинг 21 июлида бўлиб ўтади.