«Манчестер Юнайтед»нинг португалиялик бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа чемпионати финалида Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жароҳат олиб ўйиндан чиққач, майдон четида шерикларига кўрсатма берганига муносабат билдириб ўтди.

«Роналду ўзининг ҳаракатлари билан шерикларига ёрдам бергани йўқ. Майдонда 11 футболчи бор эди. Жамоани эса бош мураббий бошқарди.

У ўйин охирида барча бирдай хоҳлаётган ғалабани қаттиқ хоҳлади ва ўзини тутолмай қолди. Буни ёмон деб бўлмайди. Бунақа ҳолатларни тушунаман»,- дейди Моуриньо.

Францияга қарши кечган финалнинг 25-дақиқасида Роналду жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди.

Манба: Tribuna.uz