Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев расмий ташриф билан Анқарага етиб борди. Бу ҳақида президент сайтида маълум қилинган.

«Давлат раҳбари Анқарага етиб борди. Ташриф давомида Туркия президенти Эрдўған билан музокара ўтказилади», — дейилади хабарда.

«Ихлос» агентлиги таъкидлашича, Туркия 15 июль кунги давлат тўнтаришига уринишдан кейин биринчи марта чет эл етакчисини қабул қилди.

Бундан олдинги хабарларда Назарбоев Эрдўған билан музокаралар олиб бориб, ҳамкорлик стратегиясини кенгайтириш масалалари ва Турк тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши фаолиятини муҳокама қилади. Кун тартибидан икки томонлама мавзулардан ташқари, Суриядаги вазият ва терроризмга қарши кураш ҳам ўрин олган.