Ниццадаги теракт вақтида жароҳат олганлар сони ортди, шифохонада оғир жароҳатлари туфайли Пьер Аттерманн ҳаётдан кўз юмди. Эндиликда теракт қурбонлари сони 85 нафарни ташкил этмоқда.

Reuters хабарида қайд этилишича, марҳумнинг рафиқаси Франсуаза ва 12 ёшли ўғли Элуан ўғли воқеа вақтида дарҳол ҳаётдан кўз юмганди, унинг 14 ёшли қизи Лиана ҳамон шифохонада қолмоқда.

Бундан олдинроқ Франция Ички ишлар вазирлиги Ниццадаги теракт вақтида ҳалок бўлганларниг 38 нафари хорижлик экани ҳақида маълум қилганди.

14 июль куни Бастилиянинг олиниш куни байрам қилинаётган вақтида Ниццадаги Лазур қирғоғида тўпланган кишилар устига 60–70 км/с тезликда бостириб келди ва 80дан ортиқ кишини ўлдирди. Полициячилар уни отиб ўлдиришган. Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.