Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи Оксана Чусовитина Рио–2016 Олимпиада ўйинларидан кейин профессионал фаолиятини якунлайди

"Мен бу спортни севаман. Менга ҳозир ҳам машғулотлар ўтказиш ва турнирларда иштирок этиш ёқади. Менинг асосий мақсадим бу гал ҳам финалга йўл олиш. Менимча, Рио-де-Жанейродаги ўйинлардан кейин профессионал карьерамни якунлайман", дея еттинчи марта олимпиадаг йўлланма олган 41 ёшли Чусовитинанинг сўзларини келтиради Синьхуа агентлиги.

Чусовитина 6 марта Олимпиадада иштирок этган ягона спортчи ҳисобланади. У Барселона олимпиадаси (1992) вақтида жамоавий турнирда иштирок этиб чемпион бўлганди. Бундан ташқари, Чусовитина Германия номидан иштирок этиб, 2008 йилги Пекин олимпиадасида кумуш медал олган.